Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси ҳам онлайн шаклда бўлиб ўтди.
Унда Раёсат аъзолари, масъул ходимлар, тегишли эксперт кенгашлари раислари иштирок этдилар.
Мажлис кун тартибига тегишли масалалар муҳокама қилинди.

Раёсат мажлиси қарорига кўра, талабгорларнинг 64 нафари фан доктори, 221 нафари фалсафа доктори илмий даражаларида, 35 нафари профессор, 104 нафари доцент ва 22 нафари катта илмий ходим унвонларида тасдиқланди. Шунингдек, 4 нафар талабгорнинг илмий даража олганлиги тўғрисидаги дипломи нострификация қилинди.

Илмий даража ва илмий унвонда тасдиқланганларнинг диплом ва аттестатлари улар фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига электрон шаклда етказилади.

ОАК Ахборот хизмати

Yangiliklarga obuna bo‘lish