Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси, шунингдек, олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ушбу жараёнлар тегишли тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда ўтказилиши учун барча имкониятларни яратиш чоралари кўрилди.
Бугун мазкур масалага бағишланган онлайн семинар ташкил этилди. Унда  Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, мутасадди ходимлар, республика олий ўқув юртларининг соҳага масъул проректорлари иштирок этдилар.
Семинарда диссертациялар ҳимояси ҳамда малакавий имтиҳонларни онлайн шаклда ташкил этиш жараёнига доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

ОАК Ахборот хизмати

Янгиликларга обуна бўлиш