Мамлакатимизда жорий қилинган карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, 2020 йил май ойи сессиясида олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда  қабул қилинади. Ушбу имтиҳонлар 2020 йил 1 мартгача тасдиқланган имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари ва имтиҳон дастурлари асосида бўлиб ўтади.

Мазкур жараёнда имтиҳон топширувчилар ва комиссия аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида туриб иштирок этадилар.
Имтиҳонни муваффақиятли топширган изланувчиларга гувоҳномалар электрон шаклда етказилиб, уларнинг асл нусхалари карантин бекор қилингунга қадар олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида сақланиши таъминланади.
“Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, изланувчилар малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессиясидан ташқари даврда ҳам (масалан, июнь ойида) топширишлари ва мазкур масалада тегишли саволлар бўйича ОТМ/ИТМга мурожаат қилишлари мумкин.

ОАК Ахборот хизмати

 

Янгиликларга обуна бўлиш