Коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, ортиқча ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси онлайн шаклда ташкил этилади.
Бунда барча иштирокчилар - талабгор, илмий раҳбар, расмий оппонент ва илмий кенгаш аъзолари ўзлари фаолият олиб бораётган олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасаси (иш бажарилган ташкилот)да туриб иштирок этадилар.
Онлайн ҳимоялар карантин талаблари ва тегишли низом тартиб-қоидаларига мувофиқ равишда ўтказилади. Диссертациялар муҳокамасига доир илмий семинарларни ҳам онлайн шаклда ташкил этиш мумкин бўлади. Мазкур жараёнда барча ёзишмалар ва ҳужжат алмашинувлар электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга оширилади.
Диссертациялар ҳимоясини онлайн шаклда самарали ўтказиш учунтегишли шарт-шароитларни  яратиб беришгаиш бажарилган ташкилот ва илмий кенгаш фаолият олиб бораётган муассаса масъул ҳисобланади.
Изланувчилар мазкур масалада тегишли саволлар бўйича ОТМ/ИТМ ва диссертация ҳимояси кўзда тутилган илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга мурожаат қилишлари мумкин.


ОАК Ахборот хизмати

 

Янгиликларга обуна бўлиш