Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Раёсат аъзолари, масъул ходимлар, шунингдек, ОАКнинг тегишли эксперт кенгашлари раислари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган Олий аттестация комиссияси фаолиятига доир энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Мазкур Мурожаатномада соҳага оид, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, сифат ва натижадорлик асосида амалиётга тўлақонли татбиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бандма-банд муҳокама қилинди.

Сўнг кун тартибига мувофиқ, аттестация ишларини кўриб чиқиш, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартириш киритиш, бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш, ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш, эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш, мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга доир масалалар кўриб чиқилди.

30 нафар талабгор фан доктори, 126 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражаларига, шунингдек, талабгорларнинг 22 нафари профессор, 68 нафари доцент ва 14 нафари катта илмий ходим унвонларига тасдиқланди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали телекоммуникация инжиниринги кафедраси катта ўқитувчиси Гулрух Шербобоева “Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ўз илмий ишларини тақдим этган.

– Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, мультисервис тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари ва реал вақт режимида иловаларни сифатли узатиш каналларнинг ўтказиш қобилиятини ошириш, маълумотларни юқори сифат билан узатишда илмий асослар яратилмоқда. Г.Шербобоева ҳам “Мультисервис тармоқларида бошқариш жараёнларининг самарадорлигини тадқиқ қилишнинг нейро-норавшан моделлари ва алгоритмлари” мавзусидаги диссертациясида айни йўналишдаги ишларни жадаллаштиришга оид таклифлари билан чиқди.

Бу йўналишда мультисервисли алоқа тармоқлари ва транспорт тармоқларини жорий этиш, уларни ривожлантириш йўлларини такомиллаштириш, норавшан тўпламлар назарияси асосида мультисервис тармоқларини бошқариш моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш муҳим, – дейди тадқиқотчи. – Шу билан бирга мультисервис тармоқлари самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш ва ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш асосий вазифалардан биридир. Шунинг учун ҳам тaдқиқoтнинг мaқcaди мультисервис тармоқларида бошқариш жараёнлари самарадорлигини баҳолашнинг нейро-норавшан моделлари ва алгоритмларини яратишдан иборат. Илмий иш орқали тeлeкoммуникaция тaрмoқлaри вa хизмaтлaрини бoшқaриш жaрaёнлaрининг caмaрaдoрлигини бaҳoлaшнинг тизимли тaҳлилини ишлаб чиқиш, мультиceрвиc тaрмoқлaри рecурcлaрини бoшқaриш жaрaёнида нeйрo-нoрaвшaн мoдeллaрини ишлaб чиқиш ва бошқа бир қатор таклифларни беряпмиз.

Илмий даража ва илмий унвонга тасдиқланганларга диплом ва аттестатлар топширилди.

Манба: http://uza.uz

Yangiliklarga obuna bo‘lish