- Asosiy sahifa
- E’lonlar
-
АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.
Карантин пайтида маошлар қисқарадими?
Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида бундай ўзгартишга:
технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берган тақдирда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.
Бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида икки ой олдин огоҳлантирилиши лозим.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади.
-
АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди.
Баёнотдан парча:
— 15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жаобгарликка тортилди, 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
— Ҳозирга қадар ўтказилган тадбирларда 645 та ҳолатда жами 1 млрд 735 млн сўмлик маҳсулотлар қиммат нархда сотилаётгани аниқланиб, ушбу маҳсулотларнинг арзон нархларда аҳолига сотилиши таъминланди.
-
Ўзбекистонда 25 март 9:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 55 нафарга етди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
-
Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди.
-
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.
Савол: Масофадан ишлайдиган ташкилотларни тоифалари борми? Улар қайси мезонлар бўйича аникланади: масофадан ишлаш мумкин, ишчиларни таътилга чикариш керак ва х.з. Айниқса, хусусий секторда бу масала қандай ечилади? Бизнес раҳбари ўзи қарор қабул қиладими (тавсиялар асосида) ёки бу мажбурийми?
Жавоб: Коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.
Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.
-
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Чартер рейслар графигига мувофиқ 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да), Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркия Республикасининг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади. Шунигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.
-
UZ: «Бош вазир томонидан 15 мартда ўтказилган йиғилишда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида кўрсатма берилган.
Агар карантин тадбирларини ўтказиш тартиби бузилганда Маъмурий ва Жиноят кодексида жавобгарлик бор.
МЖтК. 54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», — Севара Ўринбоева. -
Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.
Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.
Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering