OAK sayti » E'lonlar
 
03 avg 2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиш ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиш ДАСТУРИ

20 iyul 2017

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом» 5-бандига тушунтириш (4-, 5-, 7-сўзбошлари)

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори, Рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп этган муаллифга фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши мумкин...

13 iyul 2017

Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган муассасалар рўйхати

«Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий  йўналишлари»  фанидан  махсус имтиҳон (илмий унвонларга талабгорлар учун)

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

2. Наманган давлат университети

3. Самарқанд давлат университети

4. Қорақалпоқ давлат университети

5. Ўзбекистон Миллий  университети ...

12 iyul 2017

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом» 5-бандига тушунтириш

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган камида учта ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда учтагача ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши мумкин.

Ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш услубий жиҳатдан қуйидагилар асосида амалга оширилади...

22 fev 2017

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2017 ЙИЛ 28-ФЕВРАЛЬ КУНИ (14-15 февраль куни ўтказилган семинарда иштирок этмаган муассасалар учун) ТАКРОРАН ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2017 ЙИЛ 28-ФЕВРАЛЬ КУНИ

(14-15 февраль куни ўтказилган семинарда иштирок этмаган муассасалар учун)

 ТАКРОРАН ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси мажлисининг баёнига (07.01.2017 й., №08-08-8) биноан докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштириш дастурий таъминоти амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига вазифа этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштиришнинг дастурий таъминоти(http://komponovka.uz) яратилиб, тест режимида синовдан ўтказилди.

Сиздан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотдан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари бўйича жорий йилнинг 28 февраль куни бўлиб ўтадиган (14-15 февраль куни ўтказилган  семинар-тренингда иштирок этмаган муассасалар учун) такроран ўтказиладиган семинар-тренингда (Grafik.pdf [220,99 Kb] (yuklashlar soni: 827) асосида) ушбу масалага масъул раҳбар – ОТМ илмий ишлар бўйича проректори / ИТМ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари иштирокини таъминлаш сўраймиз.

03 fev 2017

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2017 ЙИЛ 14-15 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2017 ЙИЛ 14-15 ФЕВРАЛЬ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси мажлисининг баёнига (07.01.2017 й., №08-08-8) биноан докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштириш дастурий таъминоти амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига вазифа этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштиришнинг дастурий таъминоти (http://komponovka.uz) яратилиб, тест режимида синовдан ўтказилди.

Сиздан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотдан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари бўйича жорий йилнинг 1415 февраль кунларида ўтказиладиган семинар-тренингда (Grafik.pdf [235,93 Kb] (yuklashlar soni: 301) асосида) ушбу масалага масъул раҳбар – ОТМ илмий ишлар бўйича проректори / ИТМ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари иштирокини таъминлаш сўраймиз.

15 noy 2016

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2016 ЙИЛ 16-18 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўзларининг аппаратида, таркибий бўлинмаларида ёки идоравий мансуб ташкилотларида ишлаётган шахслар тўғрисидаги ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига мунтазам равишда тақдим этилиши белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан «Республика ташкилотларида  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш» ахборот тизими яратилиб, тест синовида амалиётга жорий қилинди.

    Сиздан «Республика ташкилотларида  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш» ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари бўйича жорий йилнинг 1618 ноябрь кунларида ўтказиладиган семинар-тренингда (Grafik.pdf [272,94 Kb] (yuklashlar soni: 236) асосида) ушбу масалага масъул ходим иштирокини таъминлашингизни сўраймиз.

13 iyul 2015

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларига

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплекси мажлисининг 7-сон баёни (19.01.2015 й., №07-07-1-1) билан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари (ОТМ/ИТМ) илмий салоҳияти мониторинги бўйича «Илмий салоҳият» дастурий маҳсулотини яратиш ҳамда салоҳият мониторингини юритиш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан ОТМ/ИТМ илмий салоҳияти мониторинги натижалари бўйича маълумотнома 2015 йил 1 июнь ҳолатига Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди...

12 mart 2015

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2015 ЙИЛ 17-18 МАРТ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги (07-07-1-1) Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари  Комплекси мажлисининг 7-сон баёни, 20-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторинги бўйича “Илмий салоҳият” дастурий маҳсулотини яратиш, синовдан ўтказиш, сертификатлаш ва дастурни олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўрнатиш топшириқлари юклатилган...

14 yan 2015

Олий аттестация комиссиясида 2015 йил 19-20 январь кунлари ўтказиладиган семинар тўғрисида АХБОРОТ

Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовлари ҳамда докторлик диссертациялари мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ишларини тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этиш бўйича семинар ўтказиш график асосида режалаштирилган...

>> <<